tg-me.com/Transport_Prokuraturasi/5191
Last Update:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов ташаббуси билан халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида «Маҳаллий пудрат ташкилотларнинг кенг иштирокини таъминлаш» мавзусида Автомобиль йўллари қўмитасида 150 дан ортиқ Республикада юқори салоҳиятга эга бўлган маҳаллий пудратчиларни жалб қилган ҳолда амалий–ўқув семинари ўтказилди.
Ҳозирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-157 ва 158-сонли қарорларига асосан, автомобиль йўлларини қуриш ва йўл–транспорт инфратузилмасини ривожлантириш учун Осиё ва Ислом тараққиёт банклари ҳамда ОПЕК халқаро тараққиёт ва бошқа жамғармалар томонидан ажратилган маблағлар юзасидан тендер савдоларига маҳаллий пудратчилар иштирок этиши йўлга қўйилган бўлса-да, айрим пудратчиларда халқаро молия институтлари иштирокида лойиҳалар доирасида тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
Шунга кўра, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Ж.Турсунов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Инвестициялар, Cаноат ва савдо вазирлиги, Осиё тараққиёт ва Жаҳон банклари ҳамда бошқа мутасадди масъул ходимлар иштирокида рақобат муҳитини ривожлантириш, тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни ташкил этиш мақсадида, маҳаллий пудратчиларга йўл қурилиш соҳасида халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар бўйича тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар берилиб, Транспорт прокуратураси томонидан бундай тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиши белгиланди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
BY Transport_Prokuraturasi
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/Transport_Prokuraturasi/5191